Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

«Реал» собиқ юлдузи 3 миллион евросини қайтариб оладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича ўтказилган судда ғолиб чиқди, деб хабар бермоқда El Mundo.

Испания солиқ полицияси ҳозирда «Миннесота» клубида тўп сураётган колумбиялик футболчини 2014 йилда, яъни «Монако»дан «Реал»га ўтган вақтида солиқларни тўламаганда айблаган эди. Хамес ўша даврда мамлакатнинг солиқ резиденти бўлмаганини, чунки 2014 йил 22 июлда Мадрид клубига ўтиши эълон қилингунга қадар Монако ҳудудида яшаганини ва трансфергача Испания билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини таъкидлаб келган.

Барча тақдим этилган ҳужжатларга қарамай, солиқ органлари Хамеснинг далилларини рад этишган эди. Улар ўз қарорларини 2014 йилда футболчи Испанияда сезиларли даражада кўп даромад топгани («Реал»дан 4,3 млн евро ва имиж ҳуқуқлари учун 11 млн евро, «Монако»дан эса 2,2 млн евро) билан асослашган.

Бироқ суд Хамес 2014 йил давомида камида 202 кун Монакода яшаганини «инкор этиб бўлмас даражада исботлаган» деган хулосага келди ва футболчи ҳимоясининг барча далилларини қабул қилди. Марказий иқтисодий маъмурий суднинг (TEAC) 2020 йил 27 октябрдаги Хамесга қарши чиқарган қарори ва у билан боғлиқ барча жарималар бекор қилинди. Энди Испания ғазначилиги Хамес Родригесга 3 миллион евродан ортиқ маблағни қайтариб беришга мажбур бўлади.

Киритилди: 07:00, 14.04.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик