Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Боруссия» Дортмунд ҳимояни кучайтириш учун ёш иқтидорларни топди

Баҳо:
+ | -

Келгуси мавсум учун ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишлаётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби сенегаллик футболчи Ибраима Бани сотиб олиш бўйича дастлабки музокараларни бошлади. Бу ҳақда Maisfutebol нашри хабар бермоқда.

20 ёшли футболчи Португалиянинг «Фамаликан» клуби шарафини ҳимоя қилади. Айни дамда «Фамаликан» раҳбарияти футболчи учун 25 миллион евро (шундан 5 миллиони бонуслар кўринишида) олишни кутмоқда. Ба — Уго Оливейра қўл остида мамлакат чемпионатида ўзи учун рекорд бўлган бешинчи ўринни эгаллаб турган жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. 2025/26 йилги мавсумда у 22 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Португалия чемпионатидан «Боруссия»га жуда ёқаётган яна бир ёш марказий ҳимоячи — бу 20 ёшли француз Бастьен Мёпийудир. У Англиянинг «Вулверхэмптон» клубига тегишли бўлиб, ҳозирда «Алверка»да ижара асосида тўп сурмоқда.

Киритилди: 09:31, 14.04.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик