Кириш Регистрация

«Барселона» ва «Бавария» 18 ёшли ҳимоячи учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Нидерландиялик марказий ҳимоячи, «Твенте»нинг 18 ёшли иқтидорли футболчиси Руд Нейстадга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испаниялик журналист Карлос Монфорт хабар берди.

Жоао Амарал бошчилигидаги скаутлар сўнгги бир неча ой давомида Нейстадни кузатиб боришди, бироқ ҳозирча трансфер шубҳа остида қолмоқда. «Твенте» ўз ўйинчиси учун 8 миллион евро олмоқчи. «Барселона» эса бу нархни жуда юқори деб ҳисобламоқда, музокаралар давом этмоқда.

Мюнхеннинг «Бавария»си ва АПЛнинг етакчи клублари ҳам ёш футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Жорий мавсумда у асосий жамоага кириб боришга муваффақ бўлди ва 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та натижали узатмани амалга оширди. Унинг «Твенте» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 12:42, 14.04.2026.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик