"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли жамоасининг Италия чемпионати 1-туридаги "Верона"га қарши учрашувда мағлубиятга учрагани (1:2) учун айбни ўз бўйнига олди.
"Верона" аъзоларига тан бериш керак. Мағлубиятимизга мен айбдорман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, "Верона" ўйинчиларини табриклайман, уларни мақтайман", деб ёзган Балотелли ўз твиттер саҳифасида.