Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Локателли ўзига 2030 йилгача клуб танлади

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси ва сардори Мануэль Локателли янги меҳнат шартномасини имзолаш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, томонлар ҳамкорликни 2030 йилнинг ўрталарига қадар узайтиришади. Локателлининг «кекса синьора» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди.

Италия А Сериясининг жорий мавсумида Мануэль 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Италия чемпионати турнир жадвалида Турин гранди 60 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:37, 15.04.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик