«Наполи» клуби ҳужумчи Ромелу Лукакуни машғулотлардан ва асосий таркиб ўйинларидан четлатишни режалаштирмоқда.
Ҳужумчи ҳалигача Бельгиядан қайтгани йўқ. У чаноқ-сон бўғимидаги яллиғланишни даволаш учун ўз ватанида қолишга қарор қилган эди. Неаполликлар клуб раҳбариятининг таъкидлашича, футболчи барибир клуб қароргоҳига етиб келиши шарт.
Клуб бошлиқлари Лукакуга раҳбарият ва мураббийлар штабига вазиятни тушунтириб бериш имкониятини тақдим этмоқчи. Бироқ, агар бу амалга ошмаса ёки унинг тушунтиришлари клубни қониқтирмаса, Лукаку жамоадан четлатилади.
2025/2026 йилги мавсумда бельгиялик футболчи барча турнирларда бор-йўғи еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. 32 ёшли ўйинчининг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.













