Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Ван дер Ваарт Слотни қаттиқ танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Машҳур нидерландиялик собиқ футболчи Рафаэль ван дер Ваарт Арне Слотнинг "Ливерпуль" трансферлари ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганларидан сўнг, "қизиллар" устози ёзда жамоага яна кучайиш керак бўлиши мумкинлигини айтган эди.

"Бу нима дегани ўзи? Мутлақо абсурд баёнот. "Ливерпуль" 500 миллион евро сарфлади ва якунда нимага эришди? Англия Кубогидан чиқиб кетди, Лига Кубогидан чиқиб кетди, Премьер-лигадаги муваффақиятсизлик, Чемпионлар Лигасидаги ҳалокат.

Бу мавсум — клуб учун аллақачон улкан муваффақиятсизлик. Шундан кейин Слот шунчаки янги ўйинчиларни сотиб олиб, ҳаммасини бошидан бошлаш керак демоқдами? Қўрқаманки, у "Ливерпуль"ни олдинга бошлайдиган одам эмас. Эҳтимол, ўйинчиларни эмас, унинг ўзини алмаштириш керакдир", — дея ван дер Ваартнинг сўзларини келтиради Topskills Sports UK.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Англия гранди ўз уйида "ПСЖ"га Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳсида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 15:45, 15.04.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик