Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Анри Ямални Роналдуга қиёслади

Баҳо:
+ | -

Франциялик собиқ ҳужумчи Тьерри Анри "Барселона" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг Ламин Ямаль ҳақида ўз фикрларини билдирди. 18 ёшли вингер Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши чорак финал жавоб баҳсида гол урди, бироқ бу жамоани икки ўйин натижасига кўра мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

"У ўз вақтида ёш Криштиану Роналду қилган ишларни такрорламоқда: нафақат интервьюларда жасорат билан гапирмоқда, балки буни майдонда ҳам исботлаяпти. Ямаль "Барселона"ни ўз ортидан бошлашини айтганди ва ўйин бошидаёқ гол урди.

У ўз ёшига нисбатан анча етилган ва ишонч билан ҳаракат қилмоқда, беркинмаяпти, доим тўпни сўраяпти ва энг масъулиятли паллаларда нима қилиш кераклигини биляпти. Бу — истисновий футболчининг белгиси. Месси ақл бовар қилмайдиган истеъдодга эга эди, аммо Ямалдаги бу журъат уни ажратиб туради — бу борада у тенгсиз", — деди Анри CBS Sports студиясида.

Жавоб учрашуви "Барселона"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи ўйинда эса "Атлетико" 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Киритилди: 15:49, 15.04.2026.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик