"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон депрессияни қандай бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.
"Бир куни машина ҳайдаб кетаётиб, деворга бориб урилиш ҳақида ўйлаб қолганман. Бугун ўша дамларни эсласам, ўзимга бу жуда маъносиз фикр бўлганини айтаман.
2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг мен депрессияга тушиб қолдим. Бошимга мумкин бўлган барча бахтсизликлар ёғилди: турнирдан чиқиб кетиш, агентнинг хиёнати, оилавий муаммолар, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар... Бир ярим йил давомида деярли ҳар куни тақдир зарбаларига дуч келдим.
Бу мен учун шунчалик кўп муаммолар билан курашишга тўғри келган биринчи ҳолат эди. Ушбу тартибсизликлар ичида мен ишларимни ва мулкларимни тартибга солишда ёрдам берган ҳалол юристни учратдим. Психолог билан ишладим ва энг муҳими — рафиқамни учратдим", — деди Ришарлисон France Football нашрига берган интервьюсида.













