Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Флик «Атлетико»дан учралган мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси чорак финалида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳсдаги муваффақиятсизликнинг асосий сабабларини айтиб ўтди.

Каталония жамоаси Мадридда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ бу етарли бўлмади — илк учрашувда «матрасчилар» 2:0 ҳисобида зафар қучишган эди.

«Албатта, биз ҳафсаламиз пир бўлди. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш бизнинг орзумиз эди. Барчамиз — ўйинчилар ҳам, мураббийлар штаби ҳам бундан сабоқ олишимиз керак. Биз кўпроқ гол уришимиз шарт эди — бунинг учун бизда етарлича имкониятлар бўлди. Ярим финалга чиқишга лойиқ эдик. Биринчи ўйинда жуда кўп вазиятларни бой бердик. Асосий муаммо ҳам шунда — ўз майдонимиздаги баҳснинг ёмон натижаси», — деди Флик матбуот анжуманида.

Киритилди: 16:44, 15.04.2026.
Ўқилди: 3505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик