«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Лидс»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ушбу мағлубиятга қарамай, «қизил иблислар» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг ишидан ҳали ҳам мамнун.
Инглиз мутахассиси кейинги мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед» устози лавозимида қолиш учун асосий фаворитлардан бири бўлиб турибди. Майкл Кэррик шу йилнинг январь ойида мавсум якунига қадар жамоа бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Ҳозирги вақтда «қизил иблислар» Англия чемпионати турнир жадвалида 32 турдан сўнг 55 очко билан учинчи ўринда боришмоқда. Кейинги ўйинда «МЮ» «Челси»га қарши майдонга тушади.













