Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Компани «Бавария»нинг «Реал» устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечган жавоб ўйинидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Мюнхенликлар ўз майдонларида баҳс сўнггида урилган иккита гол эвазига ғалаба қозонишди (4:3) ва икки ўйин натижасига кўра (6:4) ярим финалга йўл олишди.

«Жуда ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. Биз тўпга кўп эгалик қилдик ва ҳар сонияда гол уришимиз мумкинлигини ҳис қилиб турдик. Лекин «Реал» — бу «Реал». Уларда исталган лаҳзада жазолай оладиган жуда тезкор футболчилар бор.

Бугун жамоамиз руҳий барқарорлик намойиш этди ва қийинчиликларга тўғри муносабат билдирди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим рол ўйнади. Биз хотиржамликни сақлаб қолдик ва ўз вақтимиз келишини сездик. Ҳаққоний ғалаба», – деди Компани DAZN нашрига берган интервьюсида.

Ярим финалда «Бавария» Франциянинг «ПСЖ» жамоаси билан куч синашади. Мадридликларнинг мусобақадаги юриши эса Мюнхенда тўхтади.

Киритилди: 04:21, 16.04.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик