Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Арбелоа «Реал»нинг мусобақадан чиқиб кетгани учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Чемпионлар Лигасида «Бавария» тўсиғидан ўта олмади. Альваро Арбелоа жамоаси Мюнхенда уч бор ҳисобда олдинда борганига қарамай, якунда 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг Арбелоа натижа учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва келажаги борасидаги қарорни клуб раҳбарияти чиқаришини таъкидлади.

«Бу мағлубият учун мен жавобгарман. Бундай вазиятларда доимо масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки футболчилар борини беришди. Мен бу ерга ўз даражамни исботлаш учун эмас, балки ўйинчиларга ёрдам бериш учун келганман.

Биз Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сига, Компанининг «Бавария»сига, Симеоненинг «Атлетико»сига қарши ўйнадик ва мен доимо жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Келажагим борасида умуман хавотирда эмасман», — деди Арбелоа журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа январь ойи ўрталаридан буён «Реал»ни бошқариб келмоқда. Унинг тақдири энди мавсум якунларига боғлиқ бўлиши мумкин.

Киритилди: 04:53, 16.04.2026.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик