Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Макманаман: «Реал» интизомсизлик туфайли чиқиб кетди»

Баҳо:
+ | -

Стив Макманаман «Реал» клубини «Бавария»дан учралган мағлубиятда Эдуардо Камавингани майдондан четлатган ҳакам Славко Винчични айбламасликка чақирди.

Мадридликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси TNT Sports эфирида жамоанинг муваффақиятсизлиги сабабларини шундай изоҳлади.

«Реал» ўз интизомсизлигининг қурбони бўлди. Айбдорларни фақат ўз кийиниш хонасидан излаш керак. Булар кичик деталлардек туюлиши мумкин, лекин улар мана шундай оқибатларга олиб келади», — деди Макманаман.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Камавинга иккинчи сариқ карточка, Арда Гюлер эса ўйиндан кейинги эътирозлари учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди.

Киритилди: 05:10, 16.04.2026.
Ўқилди: 311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик