«Бавария» ўз мағлубиятсиз сериясини 16 та ўйинга етказиб олди.
Венсан Компани шогирдлари Чемпионлар лигасининг жавоб баҳсида «Реал»ни (4:3) мағлуб этишди.
Мюнхенликлар охирги марта 24 январь куни Бундеслига доирасида «Аугсбург»га (1:2) имкониятни бой беришган эди. Ўшандан бери жамоа барча мусобақаларда 14 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.
19 апрель куни «Бавария» навбатдаги учрашувини ички чемпионатда «Штутгарт»га қарши ўтказади.













