Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Луис Диас: «Ҳакам Камавингани четлатиб тўғри қарор қабул қилди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Луис Диас «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг майдондан четлатилиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳакам Камавингани четлатиб тўғри қилди. Биз жарима зарбасини тезроқ ижро этмоқчи эдик, у эса тўпни қўйиб юбормади», — деди Диас El Chiringuito нашрига берган интервьюсида.

Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашувида «Бавария» 86-дақиқагача — Камавинга қизил карточка олгунига қадар — ўз уйида «Реал»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. Шундан сўнг Германия гранди иккита гол уриб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ярим финалда «Бавария» Франциянинг «ПСЖ» жамоаси билан тўқнаш келади. Иккинчи жуфтликда эса Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:05, 16.04.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик