Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Серхио Рамос «Реал»нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигига муносабат билдирди. «Қаймоқранглилар» Мюнхенда кечган чорак финал жавоб учрашувининг сўнгги дақиқаларида иккита гол ўтказиб юбориб, «Бавария»га имкониятни бой беришди (3:4). Қарама-қаршиликнинг умумий ҳисоби — 4:6.

«Реал» доимо қайтади», — деб ёзди Рамос учрашув якунланганидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Мадрид грандининг 40 ёшли собиқ сардори шу йилнинг январь ойидан бери клубсиз бўлиб турибди. Испаниялик футболчи 2005 йилдан 2021 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган ва ушбу давр мобайнида жамоа билан тўрт бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

«Реал»нинг энг нуфузли еврокубокдаги ҳозирча охирги зафари 2024 йилга тўғри келади.

Киритилди: 13:12, 16.04.2026.
Ўқилди: 12060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик