Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ-2026: АҚШдаги меҳмонхоналар нархи кескин арзонлашмоқда. Бунга нима сабаб бўлди?

Баҳо:
+ | -

Жорий йил АҚШ мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати арафасида мамлакатдаги меҳмонхона нархлари кескин пасайиб кетди. Бу ҳақда соҳа вакилларига таяниб, Financial Times нашри хабар бермоқда. Нархларнинг тушишига чипталар нархи ҳаддан ташқари қимматлиги ҳамда дунёда АҚШга нисбатан шаклланган салбий кайфият туфайли мухлислар ташрифининг камайиши хавфи сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ Европа футбол мухлислари ассоциацияси (FSE) чипталар нархини “талончилик” деб атаган ва уларнинг савдосини дарҳол тўхтатишга чақирганди. Маълумотларга кўра, FSE ва Европа истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи чипталар савдосидаги монополия юзасидан Еврокомиссияга FIFA устидан шикоят киритган.

“АҚШ меҳмонхоналари ёзда бўладиган Жаҳон чемпионати даври учун нархларни туширишга мажбур бўлмоқда. Соҳа раҳбарларининг огоҳлантиришича, чипталарнинг қимматлиги, инфляция хавфи ва антиамерика кайфияти мухлисларни саёҳат режаларидан воз кечишга мажбур қилмоқда”, дейилади нашр материалида.

Lighthouse Intelligence таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, мусобақага мезбонлик қилувчи Атланта, Даллас, Маями, Филаделфия ва Сан-Франциско каби шаҳарларда меҳмонхона нархлари йил бошидагига нисбатан учдан бир қисмга (тахминан 30 фоизга) арзонлаган.

Соҳа мутахассисларидан бири халқаро талабнинг пасайишини АҚШнинг виза ва иммиграция сиёсатидан норозилик, шунингдек, Эрон атрофидаги беқарор вазият билан изоҳлади. Маълум бўлишича, турнирни бойкот қилиш ҳақидаги чақириқлардан сўнг, бир кечанинг ўзида 17 мингга яқин ишқибоз ўз чипталарини қайтариб берган.

“Одамларнинг АҚШга келиш истаги сезиларли даражада камайгани яққол кўриниб турибди”, дея қўшимча қилади Financial Times.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2026 илк бор 48 та жамоа иштирокида уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар давом этади. Шунингдек, 2028-йилда Лос-Анжелес шаҳри ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:41, 16.04.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4413]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3628]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3411]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2492]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2234]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2148]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2147]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2087]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1834]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1768]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик