«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихнинг фикрича, барча «Реал»га қарши учрашувни финал ҳуштаги чалингунга қадар томоша қилиши керак эди.
Мюнхенликлар Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб ўйинида мадридликларни мағлуб этишди (4:3). Луис Диас ва Майкл Олисе немис жамоасининг сўнгги голларини 89 ва 94-дақиқаларда киритишди.
«Менимча, ўйинни охиригача кўришга арзирди. Умид қиламанки, Германиядаги барча болаларга телевизор қаршисида бироз кўпроқ ўтиришга рухсат беришган.
Умид қиламанки, рафиқам ҳам ўғлимга ўйинни бироз узоқроқ томоша қилишга ижозат берган. Эҳтимол, пайшанба куни унга мактабга фақат учинчи дарсга боришга рухсат беришар», – деди Киммих ўйиндан сўнг.













