Ордос шаҳрида (Хитой) дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Кумуш медаль:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова (суратда)
-52 кг: Сита Қадамбоева
Бронза медаль:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров













