«Ливерпуль» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши жавоб ўйинида «Реал» хавбеки Эдуардо Камавинганинг майдондан четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
Жавоб баҳсида «Реал» «Альянц Арена»да 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди (биринчи ўйин – 1:2). 85-дақиқада, ҳисоб мадридликлар фойдасига 3:2 бўлиб турган вақтда, 62-дақиқада захирадан майдонга тушган Камавинга рақиб ярим майдонида Ҳарри Кейнга нисбатан фол ишлатди ва ҳуштақдан кейин тўпни рақибга бермади. Бунинг учун учрашув бош ҳаками Славко Винчич унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.
Мадридликлар 86-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди.
«Биринчи сариқ карточка — бу ярим ҳимоячи хавфли қарши ҳужумни тўхтатиш учун баъзан амалга ошириши керак бўлган иш. Агар сен жамоангга ёрдам берадиган вазиятда ёки ўз соғлиғингга хавф солувчи ҳолатда иккинчи сариқ карточкани олсанг, буни тушуниш мумкин. Аммо мулоҳазасизлик ва ақлсизлик билан қилинган бу ҳаракат жамоага қимматга тушди ва ўйиннинг ҳақиқий бурилиш нуқтасига айланди», — деди Жеррард.













