Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Барселона» «Атлетико»га қарши ўйиндаги ҳакамлик бўйича яна УЕФАга шикоят қилди

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» клуби расмий сайти орқали Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувида Мадриднинг «Атлетико»сига қарши баҳсда (1:2) ҳакамликдан норози бўлиб, УЕФАга яна шикоят йўллаганини маълум қилди.

Аввалроқ, 9 апрель куни каталонияликлар жамоалар ўртасидаги илк ўйин (0:2) бўйича ҳам ҳакамлар ишидан шикоят қилган эди.

Клуб баёнотида шундай дейилади:

«Клуб ҳар икки ўйинда ҳам ўйин қоидаларига мос келмайдиган бир нечта ҳакамлик қарорлари қабул қилинган, дея ҳисоблайди. Бу эса қоидаларнинг нотўғри қўлланилиши ва муҳим эпизодларда VAR тизимининг етарли даражада аралашмагани натижасидир.

«Барселона» фикрича, ушбу хатоларнинг йиғиндиси учрашувлар жараёнига ва якуний натижага бевосита таъсир кўрсатди ҳамда клубга сезиларли спорт ва молиявий зарар етказди.

Ушбу шикоятда клуб аввал УЕФАга йўлланган талабларни яна такрорлайди ва шу билан бирга ҳакамлик тизимини такомиллаштириш, ўйин қоидаларини янада қатъий, адолатли ва шаффоф қўллашни таъминлаш мақсадида ташкилот билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдиради», — дейилади «кўк-анорранглилар» баёнотида.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:32, 16.04.2026.
Ўқилди: 1770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик