Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Манба: «Реал» ёзда Арбелоани истеъфога чиқармайди — клуб мураббийга тўлиқ ишонади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти бош мураббий Альваро Арбелоага тўлиқ ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда TVE хабар берди.

Манбага кўра, жамоанинг Чемпионлар лигаси чорак финалида мусобақани тарк этгани ва Испания чемпионатида «Барселона»дан 9 очкога ортда қолаётганига қарамай, клуб раҳбарияти мутахассисни қўллаб-қувватламоқда.

Қайд этилишича, «қироллик клуби» Арбелоани нафақат жорий мавсум охиригача сақлаб қолиш, балки уни кейинги мавсумда ҳам жамоада қолдириш борасида қатъий қарор қабул қилган.

Альваро Арбелоа «Реал» бош мураббийлигига 2026 йил 13 январь куни тайинланган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. 43 ёшли мутахассис ушбу лавозимда жамоани ёздан бери бошқариб келган Хаби Алонсони алмаштирган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:38, 16.04.2026.
Ўқилди: 1210 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик