Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Мануэль Пеллегрини: «Фаворит йўқ, аммо...»

Баҳо:
+ | -

2020 йилдан бери Испаниянинг «Бетис» клубини бошқариб келаётган Мануэль Пеллегрини Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Бетис»нинг рақиби Португалиянинг «Брага» жамоаси бўлиб, дастлабки баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган эди.

«Сафарда дуранг қайд этганимиздан сўнг, зиммамиздаги масъулият янада ошди. Биз у ерда ютқазмаслик вазифасини уддаладик, бироқ ҳозирча фаворит йўқ», — деди Пеллегрини УЕФАга берган интервьюсида.

Мавсум давомида саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Иско тўпиғидаги синиш жароҳатидан сўнг тикланди, аммо мураббий унинг тўлиқ ўйинни ўтказа олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда «Фрайбург» ёки «Сельта» жамоаларидан бири билан тўқнаш келади. «Бетис» ва «Брага» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 22:50, 16.04.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик