Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Камавинга «Реал» мухлисларидан узр сўради

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида бўлиб ўтган "Бавария"га қарши ўйиндан (4:3) сўнг мухлисларга мурожаат қилди.

Франциялик футболчи 61-дақиқада захирадан майдонга тушди. 78-дақиқада Камавинга биринчи сариқ карточкани олган бўлса, 86-дақиқада иккинчи сариқ карточкаси учун майдондан четлатилди. Унинг четлатилишидан сўнг “қаймоқранглар” икки гол ўтказиб юборди.

«Ўз айбим учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Жамоамиз ва "Реал Мадрид" мухлисларидан узр сўрайман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — деб ёзди Эдуарду Камавинга.

Эслатиб ўтамиз, Камавинга рақиб футболчиси Харри Кейнга қарши қоидабузарликдан кейин тўпни олиб, ўйин жойидан узоқлашгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:22, 17.04.2026.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик