Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Манчестер Юнайтед» Рашфорд трансфери бўйича «Барселона»га ультиматум қўйди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида ўйнаётган ҳужумчи Маркус Рашфордни тўлиқ трансфер қилишни истамоқда. Клублар ўртасидаги музокаралар тафсилотларини инсайдер Рашад Раҳмон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, "Барселона" ва жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рашфорддан мамнун ва уни жамоада сақлаб қолмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам қолишни хоҳламоқда.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" қатъий позицияда турибди: ёки каталонияликлар 30 млн евро тўлайди, ёки ўйинчи "Олд Траффорд"га қайтади. “Барса” томони турли ижодий ечимларни таклиф қилган, аммо манчестерликлар бунга рози бўлмаяпти.

Маркус Рашфорд 2025 йил ёзидан бери "Барселона" сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 43 та ўйинда 12 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:21, 17.04.2026.
Ўқилди: 1528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик