Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Киву Чемпионлар лигаси ҳақидаги гаплари билан кимни масхара қилганди?

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш ҳақидаги гапларига изоҳ берди.

А Сериянинг ўтган турида «нерадзурри» «Комо»ни мағлуб этди (4:3). Учрашув якунлангач, руминиялик мутахассис жамоанинг мақсади Чемпионлар лигаси ҳудудига кириш эканлигини таъкидлади. Ваҳоланки, миланликлар Скудеттони (чемпионликни) деярли нақд қилиб қўйганлари барчага аён эди. Киву бу баёноти билан тез-тез шу руҳда фикр билдирадиган Массимилиано Аллегри ва Антонио Контега «пичинг» қилган эди.

«Айрим одамлар ҳазилни тушунишмайди. Биз кўп нарса ҳаддан ташқари жиддий, аммо шу билан бирга юзаки қабул қилинадиган дунёда яшаяпмиз. Менинг гапларим ҳазил эди, гарчи унда ҳақиқат учқуни бўлса-да. Рақобатчиларимиз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш ҳақида гапиришди, мен ҳам табассум билан шуни айтдим. Эҳтимол, бу кимгадир ёқмагандир, лекин футбол — шунчаки ўйин, шунинг учун унга бироз юмор билан ёндашиш керак. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳеч ким хафа бўлиши керак эмас», — деди Киву матбуот анжуманида.

Бугун «Интер» ўз майдонида «Кальяри»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 11:03, 17.04.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик