Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Флорентино Переснинг Винисиус бўйича режалари маълум

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Бразилиялик футболчининг шартномаси якунланишига бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бўлса-да, сўнгги пайтларда унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар анча тинди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес юлдуз ҳужумчининг жамоада қолишини жуда истамоқда. Футболчи аллақачон таклиф олган, айни дамда музокаралар давом этмоқда. Июль ойида Винисиус 26 ёшга тўлади.

Жорий мавсумда ҳужумчи «Реал» сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:36, 17.04.2026.
Ўқилди: 5111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик