Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Брайтон» ҳимоячиси еврокубокларда ўйнашни истайди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» раҳбарияти шу мавсум давомида бир неча бор Ян-Паул ван Хеккени яхшиланган шартлар асосида янги шартнома имзолашга кўндиришга уринди. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, футболчи «чайкалар» томонидан берилган барча таклифларни рад этган. 25 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Премьер-лиганинг топ-клубида ўйнаш ва еврокубокларда иштирок этишни орзу қилмоқда. У ўз фаолиятида кейинги қадамни ташлашга қатъий қарор қилган.

Ван Хекке 2020 йилдан бери «Брайтон» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушди, 3 та гол урди ва ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Ҳимоячининг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 13:25, 17.04.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик