Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Хави Месси ўйнайдиган жамоа бош мураббийига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хавьер Маскеранонинг кутилмаган кетиши Лионель Месси тўп сураётган “Интер Майами” жамоасини бош мураббийсиз қолдирди. Ҳозирча жамоа бошқарувини вақтинчалик Гилермо Ойос ўз қўлига олди, бироқ клуб раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси олдидан катта режалар тузмоқда.

Хабарларга кўра, “Барселона”нинг собиқ устози Хави Эрнандес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Аргентиналик мутахассис Хавьер Маскерано жамоани тарк этгач, “Интер Майами” раҳбарияти бўш қолган ўрин учун айнан Хави номзодини кўриб чиқмоқда. Агар ушбу тайинлов амалга ошса, Хави ўзининг собиқ жамоадошлари — Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Хорди Альба билан яна бир жамоада ишлаши мумкин мумкин.

Манбага кўра, номзодлар орасида аргентиналик Марсельо Галярдо ҳам бор, бироқ айнан испаниялик мутахассис клуб раҳбарияти учун асосий фаворит бўлиб турибди. Шунингдек, Эрнан Креспо ва Мартин Палермо ҳам рўйхатда бор, бироқ улар ҳозирча пойгада бир оз ортда қолишмоқда.

Маълумот учун, 46 ёшли Хави 2024-йилнинг баҳорида “Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан буён ишсиз юрибди. Унинг тажрибаси ва Месси билан яқин муносабатлари Маями клуби лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Интер Майами” ўз тарихида илк бор MLS плей-офф ғолибига айланган эди. Эндиликда жамоа олдига халқаро майдонларда ҳам етакчилик қилиш вазифаси қўйилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:49, 17.04.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик