Кириш Регистрация

«Реал» Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» раҳбарияти ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Marca нашри.

Манба берган маълумотларга кўра, яқин вақт ичида 25 ёшли бразилиялик футболчи ва унинг агенти билан музокаралар бошланади. Футболчи 2018 йилда Мадрид клубига ўтган эди. Винисиуснинг 2027 йил ёзигача мўлжалланган амалдаги шартномаси 2023 йилда имзоланган.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Ушбу мавсумда бразилиялик вингер 47 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:06, 18.04.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик