«Сантос» ҳужумчиси Неймар МЛСнинг «Цинциннати» клуби томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
«Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман», — дея 34 ёшли бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради ESPN.
Неймарнинг сўзларига кўра, у 2026 йилнинг охиригача амал қиладиган амалдаги шартномасини охиригача етказиб қўйиш ниятида.
Жорий мавсумда Неймар 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ «ПСЖ», «Барселона» ва «Ал-Ҳилол» жамоаларида тўп сурган.













