Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Милан» етакчиларидан бири: «Ёмон кунлар ортда қолди»

Баҳо:
+ | -

«Милан» клубининг инглиз ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик жароҳатидан сўнг сафга қайтди ва аллақачон майдонга тушишга улгурди. У берган интервьюсида яқин келажак борасидаги оптимистик фикрлари билан ўртоқлашди.

Лофтус-Чик 22 февраль куни «Парма» дарвозабони Эдоардо Корви билан тўқнашиб кетиб, сафдан чиққан эди.

«Бундай ҳолатлар ўйин вақтида содир бўлиб туради. Корви иккаламиз тўп учун курашдик, ҳар иккимиз ҳам унга эга чиқмоқчи эдик. Ўйиндан кейин у менга хабар ёзиб, узр сўради. Мен эса муаммо йўқлигини ва бу футболда бўлиб туришини айтиб жавоб қайтардим. Ёмон кунлар ортда қолди», — дея футболчининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Ҳозирда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:35, 18.04.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик