Кириш Регистрация

Роналду: «Нима деб ўйлайсиз?» (Фото)

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди. 41 ёшли португалиялик футболчи ўзининг дид билан танланган оч рангдаги костюмдаги бир нечта суратини эълон қилди.

Роналду кузатувчиларидан унинг ташқи кўринишига баҳо беришни сўраган кўринади. «Нима деб ўйлайсиз?» — дея суратларга изоҳ қолдирган футболчи.

Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср»нинг сўнгги ўйинида Криштиану Роналду иккинчи бўлим охирида захирага олинган эди. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш Роналдунинг соғлиғида муаммолар юзага келгани ҳақида гапирганди. «Ал-Наср» навбатдаги учрашувини 19 апрель куни ОФК Чемпионлар Лигаси 2 доирасида «Ал-Васл»га қарши ўтказади.

Киритилди: 12:55, 18.04.2026.
Ўқилди: 3978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик