«Марсель» Франция чемпионатининг 30-тури доирасида сафарда «Лорьян» жамоасига имкониятни бой берди — 0:2.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Панос Катсерис ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Бамба Дьенг мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ушбу мағлубиятдан сўнг «Марсель» 52 очко билан Лига 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Лорьян» эса 41 очко жамғарган ҳолда тўққизинчи поғонадан жой олган.
26 апрель куни «Марсель» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилади, «Лорьян» эса уйда «Страсбур»га қарши баҳс олиб боради.
«ЛОРЬЯН» — «МАРСЕЛЬ» — 2:0
Голлар: Панос Кацерис 28 (1:0), Бамба Дьенг 58 (2:0).
«Лорьян»: Мвого, Аджей, Фай, Мейте, Кадиу, Авом, Йонгва, Кацерис (Игор Силва, 82), Пажи (Сумано, 82), Макенго (Абержель, 69), Дьенг (Тосин, 75).
«Марсель»: Рульи, Балерди, Эмерсон, Павар, Абделли (Нванери, 59), Хейбьерг (Вермерен, 76), Пайшан (Тимоти Веа, 46), Траоре, Гуири (Надир, 59), Гринвуд, Обамеянг (Ламаре Эль-Кадмири, 76).
Огоҳлантиришлар: Павар (57), Надир (74), Тимоти Веа (90).













