Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Месси бўлган, мен бўлганман, энди эса навбат уники»: Неймар Ламин Ямални ўзига қиёслади

Баҳо:
+ | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймар «Барселона» вингери Ламин Ямал эришаётган муваффақиятлар ҳақида ўз фикрини билдирди. Бразилиялик юлдуз «кўк-анорранглилар»нинг 18 ёшли футболчиси кўрсатаётган ўйиндан ҳайратда эканини тан олди.

«Мен Ямални барча даврларнинг энг буюк ёш спортчиларидан бири деб ҳисоблайман. Месси бўлган, мен бўлганман, лекин бу йигитнинг 18 ёшида қилаётган ишлари — ақл бовар қилмас даражада. У «Барселона» билан Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганида жуда хафа бўлдим. Ламин жамоани ўз ортидан эргаштирди ва ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди, лекин бу футбол. Унинг вақти ҳали келади. Умид қиламанки, у келаси йили Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади. Балки «Олтин тўп»ни ҳам ютар, нега энди йўқ? Мен уни доимо қўллаб-қувватлайман», — дея Неймарнинг сўзларини Actu Foot нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичида «Атлетико»га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Киритилди: 23:19, 18.04.2026.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик