Кириш Регистрация

«ПСЖ»нинг муҳим футболчиси сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга тайёр. Испаниялик футболчи тиззасидаги жароҳат сабабли 20 январдан бери ўйинларда иштирок этмаётган эди.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг сўзларига кўра, хавбек жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва тез орада майдонга тушиши мумкин.

«Фабиан Руис яхши спорт формасига кириб олди, у ушбу ҳафтада жамоа билан бирга машғулот ўтказди. Эртага у қайдномада бўлади. Агар ҳаммаси яхши кечса, у сафга қайтганидан кейинги илк дақиқаларини олади», — деди Энрике якшанба куни «Лион»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади. Айни дамда «ПСЖ» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Ланс»ни бир очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 23:24, 18.04.2026.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик