Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Челси» ҳужумчисининг голсиз серияси 20 та ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап Премьер-лиганинг 33-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олмай, ўз голсиз сериясини давом эттирди.

23 ёшли футболчи шанба кунги баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва финал ҳуштагигача ўйнади. Ҳужумчи дарвоза томон икки бор зарба берди, бироқ «кўклар»нинг ўз уйидаги мағлубиятдан (0:1) қутулиб қолишига ёрдам бера олмади. Шу тариқа, Делап барча мусобақаларда кетма-кет 20 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти.

Инглиз футболчисининг сўнгги голи 7 январь санасига тўғри келади — ўшанда у 21-тур доирасидаги «Фулхэм»га қарши кечган ва мағлубият (1:2) билан якунланган баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйган эди. Лиам Делап ўтган йилнинг ёзида «Ипсвич»дан 35,5 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2030/31 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:14, 19.04.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик