«Аталанта»дан ижарага олинган «Кальяри» ўнг қанот ҳимоячиси Марко Палестра «Барселона» қизиқишлари доирасига тушди. «Кўк-анорранглилар» аввал ҳам 21 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида тилга олинган эди, энди эса журналист Хорди Кардеронинг хабар беришича, каталонияликлар италиялик латераль учун курашда фаоллашган.
Ҳар иккала қанотни ҳам ёпишга қодир бўлган умидли футболчининг трансферига, шунингдек, «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали Марко Палестранинг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Италия терма жамоасида яқиндагина дебют қилган футболчи жорий мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди.













