Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Кэррик: "Юнайтед" мураккаб шароитда керакли руҳиятни кўрсата олди"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ўз жамоасининг «Челси» устидан қозонган ғалабаси (1:0) ҳақида фикр билдирди. «Қизил иблислар» Лондонда Матеус Куньянинг 43-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси эвазига уч очкони қўлга киритишди.

«Биз ушбу ғалабани ҳаққоний деб ҳисоблаймиз. Сўнгги вақтларда дуч келган қийинчиликларимиз, хусусан, марказий ҳимоячилар билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олсак, бу жуда мураккаб бўлди. Бундай оғир шароитда ҳимоямиз аъло даражада ҳаракат қилди. Бу ерда ғалаба қозониш учун интизомли ўйин кўрсатиш шарт ва бугун мен жамоада керакли руҳиятни кўрдим. Натижадан жуда мамнунмиз», — деди Каррик BBC Match of the Day нашрига берган интервьюсида.

«Манчестер Юнайтед» 33-турдан сўнг Премьер-лига турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:35, 19.04.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик