Кириш Регистрация

Бастони «Барселона»га ўтиш учун «Интер»га босим ўтказмоқчи

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»га ўтиш учун ҳаракат қилмоқда. 27 ёшли футболчи каталонияликлар сафига қўшилишни жуда истамоқда — у «нерадзуррилар» раҳбарияти трансфер нархини пасайтириши ва сотувга розилик бериши учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, агар музокараларни осонлаштириш талаб этилса, ўйинчи ўз клубига босим ўтказишга ҳам тайёр. Transfermarkt портали экспертлари Алессандро Бастонининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳолашмоқда. Аввалроқ марказий ҳимоячи «Барселона» билан шахсий шартнома шартлари бўйича олдиндан келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 13:24, 19.04.2026.
Ўқилди: 1122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик