Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Клоппнинг келажаги "Реал" билан боғлиқ эмас

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клубига тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалаётган Red Bull гуруҳи спорт директори Юрген Клопп ҳозирги лавозимида ўзини қулай ва бахтли ҳис қилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, 58 ёшли мутахассиснинг келажаги камида яна бир мавсум давомида "қаймоқранглилар" билан боғлиқ бўлмайди. Клоппнинг узоқ муддатли мақсади Германия терма жамоасини бошқариш имкониятидир, бироқ бу у учун ҳозирги пайтда биринчи даражали вазифа эмас.

Немис мутахассисининг мураббий сифатидаги охирги иш жойи "Ливерпуль" бўлиб, у ерда 2015 йилдан 2024 йилгача фаолият юритган. Клопп қўл остида мерсисайдликлар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишган ва Англия чемпиони бўлишган.

Январь ойидан бери Альваро Арбелоа Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи ҳисобланади. Аввалроқ ОАВда испаниялик мутахассиснинг ёзда клубни тарк этиши ҳақида хабарлар берилган эди.

Киритилди: 15:10, 19.04.2026.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик