Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна" майдонида суперкамбэк амалга оширди, "Андижон" сафарда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турида "Бунёдкор" сафарда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 2:3 ҳисобида ғалабага эришди.

Зомин шаҳридаги “Зомин” сатадионида ўтган ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашувда ҳисоб 4-дақиқада мезбонларнинг македониялик ҳужумчиси Люпчо Дориев томонидан очилди. 26-дақиқада Дориев дубль қайд этиб, жамоасининг устунлигини таъминлади.

Шундан сўнг “Бунёдкор” фаоллашди. 38-дақиқада Билолхон Тошмирзаев ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлим “қалдирғочлар”нинг устунлиги остида ўтди. 50-дақиқада жарима зарбасидан гол киритган Тошмирзаев дубль қайд этди ва мувозанатни тиклади. 70-дақиқада Самандар Мавлонқуловнинг узатмасини голга айлантирган Билолхон Тошмирзаев хет-трикни расмийлаштирди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалаба эвазига “Бунёдкор” очколари сонини 16 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 4-поғонасига кўтарилди. “Сўғдиёна” эса 5 очко билан 15-ўринда бормоқда.
“Бунёдкор” 24 апрель куни 9-турда ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади. “Сўғдиёна” эса 23 апрель куни “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
“Сўғдиёна” — “Бунёдкор” 2:3
Голлар: 1:0 — Дориев (4), 2:0 — Дориев (26), 2:1 — Тошмирзаев (38), 2:2 — Тошмирзаев (51), 2:3 — Тошмирзаев (70).

Куннинг яна бир баҳсида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекди - 0:0.

Қўқон шаҳридаги “Марказий” сатадионида ўтган ўйин тенг курашлар остида ўтди, бироқ дарвозалар ишғол қилинмади.

Ушбу натижа эвазига Андрей Шипилов бошқарувидаги “Қўқон-1912” очколари сонини 8 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 11-поғонасига жойлашди. “Андижон” эса 7 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Ислом Аҳмедов бошқарувига ўтган “Андижон” 24 апрель куни 9-турда “Бунёдкор” майдонига сафар қилади. “Қўқон-1912” эса 24 апрель куни “Қизилқум” меҳмони бўлади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур
“Қўқон-1912” — “Андижон” 0:0

Киритилди: 21:29, 19.04.2026.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик