Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

«Пахтакор» катта қийинчилик билан «Гулистон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"га қарши ўйинда жиддий қаршилик кўрсатишга ваъда берган Бахтиёр Ашурматов, ўз сўзининг устидан чиқди. Аммо майдон эгалари Исмоилов шогирдлари дарвозасига биринчи бўлимда 2та  тўп йўллашдию, иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан 3та тўп ўтказиб юборишди.

Ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ "Гулистон" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тўп бурчакдан етказиб берилганидан кейин Ҳасановга келиб тушди. Раббим эса чап оёқда кучли зарба билан дарвозанинг олис бурчагини аник нишонга олди.

Орадан 12 дақиқа ўтиб "Пахтакор" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммадев жарима майдончаси ичида Жасур Отажоновни йиқитгани учун пойтахтликлар дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбасини Мўйдин Мамазулунов голга айлантира олди — 2:0.

Шундан кейин гулистонликлар омадсизликларга учрай бошлашди. Аввалига, биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида бош ҳакам Азиз Асимов мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаш билан бирга, Акбар Саттаевга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Анвар Солиев томонидан ижро этилган пенальтини эса дарвозабон Дониёр Усмонов бартараф этишга муваффақ бўлди.

Дарвоқе, ўйиннинг 41-дақиқасида Мамазулунов томонидан киритилган "Гулистон"нинг учинчи голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
 
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси ва иккинчи бўлим бошида майдонга туширилган Жамшид Искандаров ва Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг ўйинини кучайтиришди. Айнан Искандаров ўйиннинг 63-дақиқасида "стандарт"дан тўпни жарима майдонасига етказиб берди ва Шарофетдинов тўпни дарвозага йўллади.

Анвар Солиев эса ўз айбини гол билан ювишга муваффақ бўлди — 74-дақиқада футболчи ҳисобни тенглаштирди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Владимир Козак меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" ўз очколарини 31тага етказиб, 4-поғонадаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Олий лига-2013. 17-тур
"ГУЛИСТОН" - "ПАХТАКОР" - 2:3 (2:0)
Голлар: Раббим Ҳасанов (11), Мўйдин Мамазулунов (23-пенальти) — Дилшод Шарофетдинов (63), Анвар Солиев (74), Владимир Козак (80)
Четлатишлар: Акбар Саттаев (42, иккинчи огоҳлантириш), Бахтиёр Ашурматов (75, "Гулистон" бош мураббий)
Ноаниқ пенальти: Анвар Солиев (43, дарвозабон)
"Гулистон": Дониёр Усмонов, Акбар Саттаев, Жасурбек Отажонов, Раббим Ҳасанов, Хуршид Йўлдошев, Бобур Акбаров, Сарвар Жўраев, Элёр Жаҳонов, Мўйдин Мамазулунов (Алишер Шоғуломов 67), Миржалол Қурбонов, Илёс Хайров
"Пахтакор": Александр Лобанов, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Хорен Оганесян, Шерзод Каримов, Анвар Солиев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофетдинов, Владимир Козак, Ойбек Қиличев (Жамшид Искандаров 45)
Бош ҳакам: Азиз Асимов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:53, 26.08.2013.
Ўқилди: 7490 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [11462]

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [4987]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2495]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2437]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2062]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2032]

Мактоминай «МЮ»ни соғинмоқда [1996]

«Ливерпуль» «Ньюкасл» юлдузи учун катта сумма таклиф қилмоқчи [1802]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1646]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.