Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ван Дейк Салоҳнинг кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виргил ван Дейк мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг клубдан кетиши ҳақида фикр билдирди. Футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин мерсисайдликлар сафини тарк этади.

«Салоҳ ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида жамоа учун жуда муҳим. Баъзида футболчиларни улар кетганидан кейингина қадрлай бошлайдилар. У ажойиб жамоадош, биз биргаликда ҳам ғалабаларни, ҳам мағлубиятларни бошимиздан ўтказдик. Премьер-лиганинг қолган учрашувларида унинг ёрдами бизга жуда керак бўлади», — дея нидерландиялик ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён Англиянинг ушбу топ-клубида тўп суриб келмоқда. 33 ёшли мисрлик футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:56, 20.04.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик