Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Милан» техник ҳомий борасида музокара ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби ўзининг техник ҳомийси — Puma компанияси билан шартномани узайтиришга тайёр. Бу борадаги музокаралар қизғин паллага кирган, деб хабар бермоқда pianetamilan.it.

Манбанинг аниқлик киритишича, агар келишув амалга ошмай қолса, бошқа муқобил вариантлар ҳам бор — хусусан, булар Nike ва Adidas компаниялари бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Массимилиано Аллегри шогирдлари сафарда «Верона» устидан ғалаба қозонишди ва Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринга қайтишди. Навбатдаги турда эса улар Туриннинг «Ювентус» жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Киритилди: 12:12, 20.04.2026.
Ўқилди: 372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик