Мадриднинг «Реал» клуби номзодлар рўйхатига совриндор испан мураббийи киритилди.
Журналист Грэм Бейлининг TEAMtalk нашри учун берган хабарига кўра, «Астон Вилла» устози Унаи Эмери келаси мавсум олдидан Альваро Арбелоага ўринбосар қидираётган Испания грандининг нишонига айланган.
Гарчи 54 ёшли Эмери ҳозирча Бирмингемнинг «шерлари» билан бирор соврин ютмаган бўлса-да, у Англиянинг энг яхши мутахассисларидан бири саналади. Жорий мавсумда унинг жамоаси Европа Лигаси ғолиблиги учун асосий фаворит бўлиб турибди.
Шунингдек, Эмерига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдираётгани қайд этилган. Манкунианликлар ҳали Майкл Кэррикнинг клубдаги келажаги борасида бир қарорга келишмаган.
Унаи Эмери «Астон Вилла»ни 2022 йилнинг ноябрида қабул қилиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.













