Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Эчеверри марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Жирона» клуби яримҳимоячиси Клаудио Эчеверри жамоадаги кадрлар муаммоси сабабли марказий ҳужумчи позициясида ўйнашда давом этади.

2026 йилнинг январь ойида «Манчестер Сити»дан ижарага олинган 20 ёшли аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган «Реал Мадрид»га қарши баҳсда (1:1) «ёлғончи тўққизлик» вазифасини бажарган эди.

Жамоа бош мураббийи Мичел Санчес ҳужумчилар Владислав Ванат ва Абель Руиснинг жароҳатлари, шунингдек, Кристиан Стуанининг ўйинга тўлиқ тайёр эмаслиги сабабли Эчеверрини мавсум якунига қадар ушбу позицияда синаб кўришга мажбур бўлмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, украиналик ҳужумчи Владислав Ванат «Вильярреал» билан ўйинда олган жароҳати туфайли мавсумни муддатидан олдин якунлаган. Абель Руис эса айнан «Реал» билан баҳсда Эчеверрининг ўрнига захирадан майдонга тушгач, шикастланган эди.

Клаудио Эчеверри жорий мавсумда «Жирона» сафида барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб (324 дақиқа), 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 19:05, 20.04.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик