Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Қўқон-1912» - «Насаф» ўйинида қўпол хатога йўл қўйган бош ҳакам ва VAR ҳакам Биринчи лигага туширилди

Баҳо:
+ | -

Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳакамликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Суперлига ва Пролига учрашувлари давомида ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала:

Ҳакамликни ривожлантириш йўналишида ЎзФҲМ тасарруфида ташкил этилган Ҳакамлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, назарий ва амалий машғулотларни сифатли ташкил этиш, ёш ҳакамлар учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг ўз устида ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, республика мусобақалари давомида маҳорат ва тажриба орттиришларига кўмаклашиш, шунингдек, чет тилларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш масалалари қайд этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала:

Суперлига учрашувлари давомида айрим ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар таҳлил қилинди.

Хусусан, Суперлига 5-тури доирасидаги «Сурхон» – «Бухоро» учрашуви бош ҳаками Фирдавс Норсафаров ўйин қоидаларини бир хил мезонда қўлламаганлиги, 6-тур доирасидаги «Андижон» – «Навбаҳор» учрашуви бош ҳаками Наим Қосимов томонидан «Андижон» жамоаси бош мураббийига нисбатан етарли даражада қатъий чоралар кўрилмагани, шунингдек, 6-турда «Қўқон-1912» – «Насаф» учрашувида бош ҳакам Рустам Лутфуллин ва VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов томонидан қўпол хатоликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, аниқланган камчиликлар учун Наим Қосимов ва Фирдавс Норсафаров огоҳлантирилди.

«Қўқон-1912» – «Насаф» баҳсини бошқариб борган бош ҳакам Рустам Лутфуллин ҳамда VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов йўл қўйган хатолари учун Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларидан биринчи давра якунига қадар четлаштирилди. Шунингдек, ҳар икки ҳакам Биринчи лигага туширилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 20:22, 20.04.2026.
Ўқилди: 2055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик