Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Манчестер Юнайтед» бразилиялик 16 ёшли иқтидор учун 40 млн евро тикмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Палмейрас»нинг 16 ёшли иқтидорли вингери Эдуардо Консейсао учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда UOL портали хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, инглиз клуби вакиллари яқин кунларда бразилиялик футболчи бўйича расмий таклиф билан чиқишлари кутилмоқда. «МЮ» скаутлари Консейсаонинг ҳаракатларини Жанубий Америка ёшлар чемпионатида кузатишган. Ушбу турнирда футболчи 2 та гол урган, Бразилия терма жамоаси эса учинчи ўринни эгаллаган эди.

Бироқ, 40 миллионлик таклиф «Палмейрас»ни қаноатлантириши қийин, чунки Бразилия клуби ўз тарбияланувчиси учун камида 50 миллион евро олмоқчи. Аввалроқ бу футболчига «Манчестер Сити» ва «Барселона» клублари ҳам қизиқиш билдирган эди. Шунга қарамай, Эдуардо Консейсао ФИФА қоидаларига кўра, 18 ёшга тўлгунига қадар «Палмейрас» ихтиёрида қолади.

Киритилди: 23:24, 20.04.2026.
Ўқилди: 1436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик